Москва биржасида "рубль-сўм" савдолари йўлга қўйилиши мумкин

Биржа мавжуд валюталар рўйхатига яна учта хорижий валютани – БАА, Арманистон ва Ўзбекистон валюталарини қўшиш орқали кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Москва биржа савдосидаги валюталар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилган. Унга БАА валютаси - дирҳам, арман драми ва ўзбек сўми киритилади.
Бу маълумотни РБК нашрига молиявий бозордаги учта манба тасдиқлади.
Қайд этилишича, мавжуд валюталар рўйхатини кенгайтириш мантиқий қадамдир, чунки Ғарб санкциялари шароитида БАА Россия бизнесига тобора кўпроқ қизиқиш билдирмоқда.
Бугунги кунда биржада рублни 10та валютага: АҚШ доллари, евро, Британия фунти, Хитой юани, япон иенаси, турк лираси, Гонконг доллари, Беларусь рубли, Қозоғистон тенгеси ва Швейцария франкига алмаштириш мумкин.