Ғалланинг минимал нархи эълон қилинди

Президент топшириғига асосан 1 июндан бошлаб фермерлардан ғалла сотиб олиш жаҳон бозоридаги нархлар таҳлили асосида амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13май — Sputnik. Ғалланинг кутилаётган минимал нархи 1 тонна учун 3 млн сўм деб белгиланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, 1 июлдан бошлаб фермер ва кластерлар буғдойни бозор нархларида сотувга қўяди. Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жаҳон нархлари таҳлили асосида ғалланинг кутилаётган минимал нархини эълон қилди.
Июл-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ижобий фарқ тўлаб берилади.
Агар август ойида биржа нархи 1 тонна учун 3,5 млн сўм бўлса, фермерга тўлаб бериладиган нарх 500 минг сўм этиб белгинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилиши ҳақида хабар берилганди. Бу йилда ушбу мақсадлар учун давлат томонидан 6 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.