“Аэрофлот” Москвадан Тошкентга парвозларни тикламоқда

Кундалик парвозлар кенг фюзеляжли Airbus A330 самолётларида амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. 20 майдан бошлаб Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси Ўзбекистон пойтахтига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
“Кундалик парвозлар кенг фюзеляжли Airbus A330 самолётларида амалга оширилади”, дейилган хабарда.
Парвозлар ҳар куни қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Москва – Тошкент: жўнаб кетиш — 19:45; етиб келиш - 01:45.
Тошкент – Москва: жўнаб кетиш — 03:45; етиб келиш - 06:10.
Аввал, рейслар Урганч, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига парвоз амалга оширган.
“Аэрофлот”нинг Москвадан тўғридан тўғри рейслари йўлга қўйилиши муносабати билан 21 майдан “Россия” авиакомпаниясининг Сочидан Тошкентга парвозлари бекор қилинди. Йўловчилар Москвадан рейсларга қайта рўйхатдан ўтказилади.