Тошкентда иккита автобус йўналиши ўзгартирилди

Йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 11 майдан бошлаб “12-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 40-сонли “Сергели мавзеси 12-даҳа - Тошкент вокзали” автобус йўналишининг ҳаракатини Қипчоқ кўчасидан янги қуриб битказилган Чоштепа (аввалги Файзли кўчаси), Обиҳаёт, Янги Сергели йўли кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилади.
Шунингдек, “12-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 75-сонли “Тошкент металлургия заводи - Оқтепа майдони” автобус йўналишининг ҳаракатини “Сурум маҳалласи" сўнгги бекатидан 4R21 Тошкент айланма йўли, Чортоқ, Қанора, Мағриб, Давлатобод, Қўрғонтепа, Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Обиҳаёт, янги қуриб битказилган Чоштепа (аввалги Файзли кўчаси), Қатортол кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилади.
Тошкентда энг кўп фойдаланиладиган автобус йўналишлари қайси?