ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. 16 май куни Москвада КХШТнинг юбилей саммити бўлиб ўтади. Унда Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этади, деди матбуот котиби Дмитрий Песков.
“16 май куни КХШТ ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан Москвада КХШТга аъзо давлатлар саммити бўлиб ўтади. Бу ҳам етакчиларнинг учрашуви, ҳам ишчи нонушта форматидаги алоҳида мулоқоти бўлади. Биз ушбу тадбир якунлари бўйича журналистларга Станислав Зась ва Никол Пашинян маълумотлар беришини кутамиз”, деди Песков энди ташкилотга Арманистон раислик қилаётганини эслатиб.
Маълумот учун, 1992 йил 15 май санасида собиқ совет республикалари ўртасида коллектив хавфсизлик тўғрисида келишув имзоланади ва у 1994 йилнинг 20 апрелидан бошлаб кучга кирди.
КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.