ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида юзага келган сел оқибатларини бартараф этиш жараёнида автомобил ва икки фуқаронинг жасади топилди.
ФВВ матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг Sputnik мухбирига хабар беришича, “Nexia" русумли автомашинасида бўлган Узун тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи биринчи фуқаронинг жасади Тўпаланг дарёси ўзанидан топилган.
Айни вақтда дарё ўзанидан иккинчи фуқаронинг жасади олиб чиқилмоқда, иккинчи фуқаронинг жасади биринчи фуқаро жасади топилган жойдан тахминан 5 км қуйидан топилган.
Ҳозирда воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 майда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида сел оқими ҳодисаси юзага келган эди.