Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украинага қарийб 19 минг тонна гуманитар ёрдам етказиб берди - видео

2022 йил 2 мартдан бошлаб Россия Федерацияси Украинага 18 790,1 тонна зарурий маҳсулотлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий буюмлар етказиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Россия Украинага 2 мартдан буён 18,5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказиб берди, деди Россия Миллий мудофаа назорати маркази раҳбари, генерал-полковник Михаил Мизинцев.
“2022 йил 2 мартдан бошлаб Россия Федерацияси Украинага 18 790,1 тонна зарурий маҳсулотлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий буюмлар етказиб берди ҳамда 990 та гуманитар акцияларни амалга оширди”, дейилган Мизинцев баёнотида.
Генерал-полковникнинг аниқлик киритишича, 2022 йил 10 май куни Харьков вилоятида иккита инсонпарварлик акцияси ўтказилган ҳамда аҳолига 76 тонна зарурий маҳсулотлар ва озиқ-овқат етказиб берилган. Аввалроқ, Донбассга Мурманск вилоятидан инсонпарварлик ёрдами юборилган эди.