ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Америка Қўшмат Штатлари Россиянинг иқтисодий ривожланиши ва дунёдаги сиёсий таъсирини чеклай олмайди, ундан кўра уларнинг пул босиб чиқарувчи дастгоҳи бузилади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
Сиёсатчи олдинроқ Вашингтон Киевга 40 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатиш қарорини маъқуллаганини эслатган. Унинг фикрича, бундай ёрдамнинг мақсади – “Россияга қарши proxy war давоми, мамлакатни оғир мағлубиятга учратиш истаги, уни иқтисодий ривожланиши ва дунёдаги сиёсий таъсирини чеклаш”.
“Уддасидан чиқишолмайди”, - дея таъкидлади Россия Хавфсизлик кенгаши. “Америка унинг эвазига доим ўзининг ва мисли кўрилмаган даражада ортиқча оширилган давлат қарзини кўпайтираётган уларнинг босма дастгоҳи тезроқ бузилади”, -дея қўшимча қилган Медведев ва АҚШда бензин ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсаётганини эслатган.
Сиёсатчи америкаликлар бунинг учун ўзларининг русофоб ҳукуматларига “миннатдорчилик билдиришлари” кераклигини киноя қилган.
“Махсус операциянинг мақсадларига эса (Россиянинг Донбассни ҳимоя қилишга қаратилган) эришилади”, - дея хулоса қилган у.