ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Жиззахдаги мактабларни аъло баҳоларга тамомлаган ўқувчилар маҳсус грант асосида Ростов давлат иқтисодиёт университетида ўқийди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Жиззахга университет вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Ташриф давомида вилоят ҳокимлиги, вилоят Ҳалқ таълими бошқармаси иштирокида давра сухбати ўтказилди.
Тадбир давомида Ростов иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро уч томонлама меморандум имзоланди. Ушбу ҳамкорликнинг асосий мақсади икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш ва ўзаро манфаатли лойиҳалар сонини кўпайтиришдан иборат.
Шунингдек, янги ҳамкорлик мамлакатда интилувчан ёшларни янада қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасини ривожлантириш, ўқувчиларни ҳорижда ўқиш ва рус тили фанига қизиқишини оширишга йўналтирилган.
Маълумот учун, Ростов давлат иқтисодиёт университети 1931 йилда ташкил этилган. Университетда 1960 йилдан буён хорижлик талабалар ҳам ўқий бошлаган. Ҳозирда университетда дунёнинг 30 та давлати хусусан, МДҲ, Осиё, Африка, Европа, Жанубий Америкадан келган талабалар таҳсил олмоқда.