ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ангрен шаҳри ҳокими Нуриддин Абдураҳимов бетобликдан сўнг вафот этди вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Абдураҳимов январь ойида Ангрен шаҳри ҳокимини лавозимини эгаллаган эди.
Нуриддин Абдураҳимов 1978 йилда Пискент туманида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган (бакалавр — 1999, магистратура — 2001).
Меҳнат фаолияти давомида Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, "Ўзкимёсаноат" компанияси, Иқтисодиёт вазирлигида ишлаган. Ҳоким этиб тайинлангунига қадар Абдураҳимов Президент администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритиб келган.