Бу қизиқ

Тамаки чекиш оғиз бўшлиғи саратонига олиб келади

Тамаки чекиш ва у билан бирга спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оғиз саратонига чалиниш эҳтимолини 30 баровар кўпайтиради.
Sputnik
Тамаки чекиш ўпка ва нафас йўллари саратонига олиб келади. Аммо бу зарарли одат оғиз бўшлиғи саратони касаллигига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақида Focus.de портали хабар берди.
Тамаки чекиш ва у билан бирга спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оғиз саратони касалига чалиниш эҳтимолини 30 баробарга кўпайтиради. Чунки, сигарета тутунида минглаб зарарли бирикмалар бор. Уларнинг камида 90 таси канцерроген моддалардир.
Шундай қилиб, сигаретанинг тутуни билан яқин алоқада бўлган барча тўқималар зарарланиши мумкин ва ҳужайралар мутацияга учрайди. Спиртли ичимликлар шиллиқ қаватни ўтказувчанлигини ошириб саломатликни янада жиддийлаштиради.
Оғиз бўшлиғи саратони кўпинча ривожланган босқичда аниқланади. Касалликнинг дастлабки аломатларига эътибор бериш ниҳоятда муҳим, уларнинг аниқлашиши касаллик билан муваффақиятли курашишга ёрдам беради. Бундай аломатлар шиллиқ қаватнинг шикастланиши, битмайдиган яралар, шиш, қизариш, енгил қон кетиш ва умумий ўзгаришлар (нотекисликлар, чуқурчалар) бўлиши мумкин.
Мунтазам тиш шифокори кўригида бўлиб, оғиз бўшлиғининг ҳолатини кузатиш лозим. Оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмаслик, доимий босим нуқталарининг мавжудлиги (нотўғри ўрнатилган бракетлар ёки протезлар туфайли), таркиби гўшт ва қовурилган таомлар бўлган рацион ҳам касалликнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Оғиз бўшлиғи саратони аллақачон ривожланган бўлса ҳам, кўплаб аломатлар барибир эътибордан четда қолади. Агар зичликлар, кўп қон кетиш, қизил ёки оқ доғлар, тилнинг ҳаракатчанлиги чекланиши, тупукнинг кўпайиши, чайнаш ва ютишда қийинчилик бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.