Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Баходир Қодиров Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Баходир Қодиров Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қодиров 1976 йилда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида туғилган. Бу тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.