Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Володин G7 Россиянинг махсус операциядаги муваффақиятини тан олганини маълум қилди

Россия Давлат думаси спикерининг фикрича, Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция, Япония Россия Қуролли кучлари махсус ҳарбий операциясининг муваффақиятини тан олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Украинадаги махсус операцияда Россиянинг ғалаба қозонишига йўл қўймасликни билдирган G7 мамлакатлари, бу билан Москванинг ундаги муваффақиятини тан олишди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди.
"Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция, Япония Россия Қуролли кучлари махсус ҳарбий операциясининг муваффақиятини тан олишди. Бугун G7 мамлакатлари етакчилари томонидан қабул қилинган баёнотни худди шундай баҳолаш мумкин”, - деб ёзди у ўзининг телеграм каналида.
Володиннинг сўзларига кўра, бу давлатлар махсус операциянинг асосий мақсадларига қарши чиқишмоқда: Украинани демилитаризация, денацификация қилиш, унинг блокка қўшилмаслик, ядросиз мақоми ҳамда Донецк ва Луганск халқ республикаларининг ўз тақдирини ўзлари белгилаш ҳуқуқлари.
Россия Давлат думаси раисининг фикрича, айнан шунинг учун НАТО Россиянинг хавфсизлик масалаларига оид ташаббусларини қабул қилмаган.
“Россия уларнинг НАТОни шарққа кенгайтириш режаларини барбод қилди”, - деб ҳисоблайди Володин.
Аввалроқ “Катта еттилик” мамлакатлари етакчилари Россиянинг Украинадаги “ғалабасига йўл қўймаслик” ниятлари ҳақида маълум қилишган эди.