Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин Донбасс муаммосини тинчлик йўли билан ҳал қилишга имконият беришмаганини айтди

Путин: Россияга Донбасс муаммосини тинчлик йўллари билан ҳал қилишга бирор ҳам имконият беришмади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Россия Украинадаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал қилишни истарди, бироқ унга бу имкониятни беришмади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ҳалок бўлган ДХР “Спарта” батальони командири Владимир Жоганинг отаси Артём Жога билан учрашувда маълум қилди.
“Агар бу муаммони ҳал этишнинг бошқа, тинчлик йўллари билан ҳал этишнинг ҳеч бўлмаганда битта имконияти бўлганида эди, биз, албатта, бу имкониятдан фойдаланган бўлардик. Бироқ бизга бу имкониятни қолдиришмади, шунчаки беришмади”, - деди Россия раҳбари.
“Мўлжалланган барча режалар бажарилмоқда, натижага эришилади. Бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқ”, - дея қўшимча қилди Путин.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.