ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов 7 майдан 8 майга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўзининг профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказди.
Унга мексикалик Кристиан Гомес рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда Шаҳрам очколар эвазига (99-88, 99-88, 98-89) ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоизки, ўзбекистонлик боксчи тўртинчи, еттинчи ва ўнинчи раундларда рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйишга эришди.
Бу ғалаба билан Шаҳрам яримўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камарини қўлга киритди.
Бу ғалаба Шаҳрам Ғиёсовнинг профессионал фаолиятидаги 13-ғалабаси бўлди. Ғалабаларнинг тўққизтаси нокаут билан қўлга киритилган.
Боксчи жанг сўнг берган интервьюсида у катта жангларга тайёрлиги ва бунинг учун тинмай машқ қилишини айтди.
"Айтганимдек, фақат олға бораман. Ўзимни тўлиқ кўрсатишни истайман. Мен барча камарларга эга чиқишни хоҳлайман. Бу менинг асосий мақсадим ва орзуим", - деди Шаҳрам Ғиёсов.