Самарқанд ва Челябинск сайёҳлик компаниялари ҳамкорликни янада ривожлантиришади

Бухоро ва Самарқанд сайёҳлик фирмалари россиялик сайёҳлар учун Ўзбекистонда яратилган қулайликлар ва имкониятлар, бой маданий мерос ҳақида маълумот беришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари хизмат сафари билан Челябинск шаҳрида бўлишди.
“Дунё” АА хабарига кўра, сафар доирасида Челябинск вилоятининг телекомпанияси билан ўзаро ҳамкорликда мазкур вилоятнинг йирик сайёҳлик компаниялари ҳамда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида фаолият кўрсатадиган йирик сайёҳлик фирмалари раҳбарларининг онлайн учрашуви ташкил этилган.
Тадбирда Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг сайёҳлик фирмалари россиялик сайёҳлар учун Ўзбекистонда яратилган қулайликлар ва имкониятлар, бой маданий мерос, қад ростлаган янги кўнгилочар масканларнинг тақдимотини ҳам уюштиришган.
Ўз навбатида, Челябинскда 3000 дан ортиқ кўллар мавжудлиги ва улар атрофида сайёҳлар учун барча шароитлари яратилганлиги ҳам маълум қилинди.
Тадбирда қатнашган Челябинск вилоятининг қатор сайёҳлик ташкилотлари раҳбарлари айни пайтда Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар оқими тобора ошиб бораётганини назарда тутган ҳолда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканликларини алоҳида таъкидладилар.
Ўзбекистон Россиядан 1,5 милллион сайёҳ кутмоқда