Путин Мирзиёевга Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати табрик йўллади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан қутлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Турли мамлакатлар одамларига жуда кўп азоб-уқубатлар келтирган нацизмнинг қайта тикланишига йўл қўймаслик бугунги кундаги умумий бурчимиздир. Уруш йиллари воқеалари, умумий маънавий қадриятлар ва қардошлик дўстлиги анъаналари ҳақидаги ҳақиқатни асраб-авайлаш ва авлодларга етказиш зарур”, — дейилади табрикда.
Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати табрик, жумладан, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Молдова, Абхазия, Жанубий Осетия, Донец халқ республикаси, Луганск халқ республикаси раҳбарлари ҳамда Украина ва Грузия халқларига ҳам йўлланган.
Владимир Путин, шунингдек, хорижий давлат етакчиларидан уруш фахрийлари ва фронт ортида меҳнат қилганларга самимий миннатдорчилигини етказиб қўйишни сўраб, уларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва фаровонлик тилаб қолишини билдирган.