Москва-Бухоро самолёти техник сабабларга кўра Внуково аэропортига қайтди

Самолёт бортида 100 нафар йўловчи бўлган. Аэропортда уларга федерал авиация қоидаларига кўра хизмат кўрсатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik.“Азимут” авиакомпаниясининг А49063 рейси билан Москва-Бухоро йўналишида учган самолёти техник сабабларга кўра Внуково аэропортига қайтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Самолёт Москва вақти билан соат 22:21 да Внуковога бешикаст қўнди. Йўловчиларга федерал авиация қоидаларига кўра хизмат кўрсатилади, жумладан, иссиқ таом билан таъминланишади”, - деган авиакомпания вакили.
Самолёт бортида 100 нафар йўловчи бўлган. Уларни Бухорога авиакомпаниянинг захирадаги ҳаво кемаси элтиб қўяди.