ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. “Ҳудудгазтаъминот” АЖда ташкил этилган марказлаштирилган штаб табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни аниқлаштириш билан боғлиқ мурожаатлар билан ишлайди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.
Штабга 1104 ёки 71 281-15-67 (310) рақамлари орқали қўнғироқ қилиш мумкин. Бундан ташқари, телеграмда "Ҳудудгазтаъминот АЖ ишчи гуруҳига мурожаат" гуруҳи ишга туширилди.
Штабда ўзаро ҳисоб-китобларни реал вақтда таҳлил қилиш, тўловларни ва табиий газни истеъмол қилиш ҳажмларини солиштириш, хатоларни топиш ва камчиликларни тузатиш имконияти яратилган.
Ҳозирда 10 нафар мутахассис кун давомида фуқароларнинг 100 дан зиёд мурожаатларини қабул қилмоқда. Ўтган 10 кун давомида мингга яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган.