ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Кеча, 6 май куни Куба пойтахти марказидаги "Saratoga" меҳмонхонасида кучли портлаш юз берди. Оқибатда 22 киши қурбон бўлди, 64 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Куба президенти маъмурияти хабар берди, дея ёзади РИА Новости.
Портлаш тўлқини бинонинг бешинчи қаватигача бўлган фасадини вайрон қилган, қўшни биноларга зарар етган. Расмийлар воқеани бахтсиз ҳодиса деб атаган.
“Жума куни 64 киши шифохонага ётқизилган, улардан 14 нафари вояга етмаганлар. Орасида хорижликлар йўқ. Айни вақтда 22 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур меҳмонхонанинг очилиш маросими 10 май кунига мўлжалланган бўлган. Яқин атрофдаги мактабдан ўқувчилар эвакуация қилинган. Қурбонлар орасида хорижликлар йуқ.