Қирғизистонда содир бўлган зилзила Тошкентда ҳам сезилди

Тошкентдан 158 км масофада содир бўлган зилзила Бекобод шаҳрида ҳам 2 балл даражасида сезилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik.Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди, деб хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази матбуот хизмати.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 158 километр жанубий-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 4,1 га тенг бўлган. Зилзила координаталари: 39,87 градус шимолий кенглик; 69,56 градус шарқий узунлик.
Ерости силкинишлари кучи Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида сезилган: 2 балл, 46 км.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик сезилмади. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.