Президент сурати туширилган тангалар муомалага чиқарилмаган - МБ

Президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилмаган - Марказий банк.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки президент Шавкат Мирзиёев расми акс этган қимматбаҳо тангалар муомалага чиқарилмаганини хабар қилди.
"Бугунги кунда Марказий банк томонидан Президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини билдирамиз.
Марказий банк томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиб келинади”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, бироз олдин ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар расмлари тарқалган эди.