Президент маслаҳатчисига ўринбосар тайинланди

Мир-Акбар Рахманкулов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Рахманкулов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Тайинловга қадар, Мир-Акбар Раҳмонқулов 1993-1994 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг биринчи проректори бўлган.
Меҳнат фаолияти давомида:
Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг бош консултанти;
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро институтининг директори;
Ўзбекистон Республикаси президентининг Миллий ҳавфсизлик Кенгаши Котиби, Давлат маслаҳатчиси;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директорининг ўринбосари лавозимарида фаолият олиб борган.
Аввалроқ, президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимида фаолия юритиб келган Адҳам Бекмуродов лавозимидан озод қилинган эди.