Алишер Усманов ЕИни судга берди

Тадбиркор ўзининг санкциялар рўйхатига киритилиши юзасидан Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Россиялик миллиардер ва тадбиркор Алишер ўзининг Усманов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилганига норозилик билдириб, Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, “RT” хабар бермоқда.
“Жаноб Алишер Усмановнинг [Европа Иттифоқи] Кенгашга қарши даъвоси 29 апрель куни қўзғатилган. Даъвогар Кенгашнинг унга нисбатан чеклов чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни ва суд қарори чиқарилгунга қадар тақиқловчи чораларни қўллашни тўхтатиб туришни талаб қилмоқда”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Даъвони кўриб чиқиш санаси ҳали белгиланмаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 28 февраль куни ЕИ кенгаши USM ҳолдинги асосчичи Алишер Усмановни бошқа россиялик тадбиркорлар, расмийлар ва маданият арбоблари қатори Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишга ҳисса қўшган шахслар қора рўйхатига киритди. Уларнинг барчасига Европа Иттифоқига кириш тақиқланди, Европа Иттифоқидаги активлари музлатилди.