Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Володин “Азовсталдаги” украиналик жангариларни террорчиларга қиёслади

Россия Давлат думаси спикери: “Азовсталь” заводидаги украиналик жангарилар ўзларини одатдаги террорчилар каби тутишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Фуқароларни озиқ-овқат маҳсулотларига алмаштиришни таклиф қилган Мариуполнинг “Азовсталь” заводидаги украиналик жангарилар ўзларини одатдаги террорчилар каби тутишмоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди.

“Бундай қарорлардан сўнг наҳотки яна бирор бир кишига Украинада аскар ва зобитларимиз кимлар билан тўқнаш келишишгани тушунарсиз бўлса? Ўйлаб кўринг, аввалига улар одамларни заводга алдаб олиб киришди, сўнгра уларни жонли қалқон қилиб беркириб ўтиришди, энди эса инсон ҳаётини 66,6 килога баҳолаб, озиқ-овқат маҳсулотларига алмаштиришни хоҳлашмоқда”, - дея ёзди Володин ўзининг телеграм каналида.

Давлат думаси раисининг сўзларига кўра, миллатчилар бундай талабларни илгари суриб, фақат “ўз жонларини сақлаб қолишни” кўзлашмоқда.
“Фақат одамхўрлик энг ёмони бўлиши мумкин эди – гаровдагиларни ейиш. Террорчиларнинг одатдаги хулқ-атвори”, - дея ҳисоблайди у.
Володин бу воқеа миллатчилар ким экани ва нима сабабдан улар билан курашиш зарурлигини яққол намунаси.
Аввалроқ “Азовсталь” заводининг ер ости иншоотларида бир неча кундан бери яшириниб олган украиналик миллатчи жангарилар у ерда гаровда ушлаб турилган тинч аҳолини озиқ-овқат ва дори-дармонга алмашишни таклиф қилишгани хабар қилинган эди. Улар ўн беш нафар гаровга олинган шахс эвазига улар бир тонна озиқ-овқат ва дори дармон талаб қилишмоқда.