Венгрия билан иқтисодий, сиёсий ва гуманитар ҳамкорлик кучайтирилади

Венгрия билан халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилишга, талабалар алмашинувини йўлга қўйишга ва келажакда олий даражада учрашув ўтказишга келишиб олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 мая - Sputnik. Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Венгрия Петер Сийярто 4 май куни Тошкентга ташриф буюрди. Тошкентда Сиярто Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Учрашувда ТИВ раҳбарлари халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш ҳамда олий даражадаги мулоқотни давом эттириш муҳимлиги таъкидлашди.
Шунингдек маданий-гуманитар ҳамкорлик, айниқса, таълим соҳасидаги алоқаларнинг юқори сурати қайд этилди. Венгрия томони ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакат олий таълим муассасаларида таълим олиши учун қўшимча стипендиялар ажратилишини маълум қилди.
Встреча с делегация МИД Венгрии
Икки Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини 2022 йилда ўтказиш зарурлиги маълум қилинди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон-Венгрия Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.
Встреча с делегация МИД Венгрии
Венгрия томони Ўзбекистоннинг минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
БМТ, Европа Иттифоқи, ЙХҲТ ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлги билдирилди.
Турли даражаларда бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди
Встреча с делегация МИД Венгрии