ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Украина ҳарбийлари Волчанскдан Харьков томон кетаётган қочқинлар автокарвонини ўққа тутди. Бу ҳақида ушбу карвондан бўлган ҳайдовчилардан бири РИА Новостига айтиб берди.
Қуйида унинг ҳикоясини келтирамиз.
"Биз Рубежное посёлкасидан Харьков томон йўлга чиқдик. Дастлаб Верхний Салтовдан ўтиб Старый Салтов томон йўл олдик. Йўлда кўприкдан ўтишимиз керак эди. У ерда Украин армиясининг блок-пости жойлашган эди. Биз унга 100 метр масофага яқинлашганимизда, улар бизга қараб ўт очди.
Тинч аҳоли машиналаридан иборат бутун колонна орқага қайтишга мажбур бўлди. Лекин биринчида кетаётган 4та автомобиль ўқ остида қолди. Мени машинам биринчи эди. Машиналарда асосан аёллар ва болаларни олиб кетаётгандик, фақат ҳайдовчилар эркаклар эди.
Менинг ёнимда ўтирган танишим машина олд ойнасини тешиб ўтган биринчи ўқданоқ қурбон бўлди. Мен ўзим шахсан унинг бўйнида ва қўлида пульсини текшириб кўрди. Кўз олдимда яна бир ёши катта аёл қурбон бўлди. Бир амаллаб эмаклаб орқага қочиб қолдик.
Украина ҳарбийлари шунчаки огоҳлантириш учун осмонга ўқ узмади, улар бизни нишонга олиб ўт очди. Бундай дейишимга сабаб отилган ўқлар тўғри автомобилга келиб тегаётганини ўз кўзим билан кўрдим".
Маълумот учун, Украина ҳарбийлари ва миллатчи батальонлан ўз тинч аҳолисидан "тирик қалқон" сифатида фойдаланмоқда. Хусусан улар реактив ва артиллерия қуролларини тинч аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйлар ҳовлисида жойлаштирмоқда. Ундан ташқари Россия гуманитар коридорлар ташкил қилишига қарамасдан, Украина томони аксария ҳолларда тинч аҳоли чиқишига рухсат бермаяпти. Йўлга чиққан қочқинлар карвонлари ўққа тутилмоқда.