ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Россиянинг электр ресурсларига эмбарго жорий этишдан ягона жабрланувчи Европа иттифоқи бўлади, чунки Москва учун Осиё бозорлари ҳалигача очиқ, дейилади “Daily Express” мақоласида.
“Брюссель Россия нефтини Европага етказиб беришни тақиқлаш Россия иқтисодиётига қақшатқич зарба беради деб умид қилмоқда. <…> Аммо Россия Шарқдаги ҳамкорлар билан савдо-сотиқни давом эттирмоқда, Осиёга нефть ва газ қувурлари тармоқларини кенгайтириш эвазига даромад сезиларли кўпаяди”, - дейилади мақолада.
Мақола муаллифи Россиянинг Хитой ва Шарқий Осиё мамлакатларидаги амалдаги ва бўлажак газ қувурлари, Ҳиндистон, Япония ва Жанубий Кореяга нефть сотилаётгани ҳамда Покистонга суюлтирилган табиий газ экспорт қилинаётганини эслатган.
Таъкидланишича, бу шартномалар Россияга Европа билан савдо алоқалари узилиши сабаб юзага келадиган иқтисодий зарбаларни юмшатишга ёрдам беради.