Рим понтифиги Франциск Украинага қурол етказиб бериш кераклигига шубҳа билдирди. Ҳатто “НАТОнинг Россия чегараси яқинида вовуллашини” ҳам тўқнашувга ва Путиннинг муносабатига сабаб бўлганини ҳам истисно этмаслигини баён қилди. Буни Рим Папаси Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида айтди ва Ғарб оламини ҳайратга солди.
“Мен НАТОнинг Россия эшиклари олдида акиллагани Кремль ҳукмдори хуришларга ёмон муносабатда бўлишга ва можарога киришишга сабаб бщлганини истисно этмайман.<...> Бу ғазаб атайин қўзғатилганми, йўқми билмайман. Буни ўзимдан тез-тез сўрайман. Аммо кимдир бу ғазабни кучайишига ёрдам бергани аниқ”.
Гап католик олами (эътиқод қилувчиларнинг сони 1,2 миллиард) раҳбарининг тўсатдан Россияни қўллаб – қувватлашга ўтгани ҳақида эмас – албатта, йўқ. Франциск урушни қоралайди ва ҳатто Россия президентини қўшинларни тўхтатишга ишонтириш учун Москвага ташриф буюришни истаётганини ҳам айтди. Аммо Россияни айблаётган Рим папаси бир вақтнинг ўзида Ғарбни ҳам урушда айблаяпти.
Бу эса Россияни нафақат яккалаб қўйиш, балки мағлуб қилиш зарурлигини айтган англо-саксон раҳбарларининг манфаатларига мутлақо тўғри келмайди. Бундан ташқари, АҚШ раҳбариятида тарихда биринчи марта учта католик - Жо Байден ва вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси юқори лавозимни эгаллаб турибди. Гап уларнинг қанчалар эътиқодли инсон ва намунали католик эканликларида ҳам эмас. Гап шундаки, улар оммавий равишда папа Францискнинг юқори обрў-эътиборини доимо тан олган.
Шундан аниқ бўладики, католик черкови раҳбари фақат Россияни яккалаш айби билан чиқмаяпти, балки бу тўнашувда Ғарбнинг ҳам айби борлигини айтмоқда.
Аслида Ватиканнинг позицияси ҳайратланарли эмас - умуман Ватикан ва папа Франциск ҳам анчадан буён глобализациянинг англо-саксонча турини қўллаб-қувватлаб келади. Католик черковининг бутун дунё бўйича ўз лойиҳаси бор, англо-саксон лойиҳаси эса протестант мессианизмидан келиб чиққан. Ва Франция инқилобидан буён у католикларни муваффақиятли тарзда сиқиб чиқариб келяпти. Бу биринчи навбатда айниқса Иккинчи Жаҳон урушидан бери позицияси сустлашиб кетаётган Ватиканда содир бўляпти.
Оқибатда католицизм охир-оқибат протестантизм билан эмас, балки ҳар қандай диний қадриятларни рад этадиган ва ўта қудратли одамга сиғинадиган аксилхристианлик постгуманизми билан алмаштирилади.
Францискнинг “эркин бозор”ни доимий танқид қилиши, бозор капитализмининг “сеҳрли назариялари” муваффақиятсизликка учраганини бот-бот такрорлаши, ҳозирги замоннинг фақат озчиликни бой қиладиган, қашшоқликни кўпайтирадиган тизим ўрнига адолатли иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга чақириши бежизга эмас. Папага Ғарбнинг ўз устунлигига ўта қаттиқ ишониши янги “салиб юришларини” ташкиллаштириб бошқа халқлар ва цивилизацияларга ўргатиш ва жазолашга ҳаққим бор деб ўйлаши ҳам ёқмайди. Бундан ташқари, папа Франциск позициясини қўллаб-қувватлаш учун Испаниянинг Cadena COPE радиосига берган интервьюсида ўз ёқтирган иқтибосни келтирган:
“Ташқаридан бировнинг қадриятларини сингдиришдек масъулиятсиз сиёсатни, ўзгаларнинг тарихий, миллий, диний ва бошқа қадриятларни менсимасдан ўз демократия моделларини ўрнатишни тўхтатиш керак”.
Папанинг маълум қилишича, бу у “дунёдаги энг буюк давлат арбобларидан бири” деб атаган Ангела Меркелнинг сўзлари. Ва бу сўзлар АҚШ Афғонистондан қўшин олиб чиққанидан кейин дунёга юзага келган вазиятга унинг муносабатини ҳам билдиради. (айнан бу ҳақида ҳам ундан сўрашганди).
Иқтибос ростдан ҳам яхши, бироқ гап шундаки буни канцлер эмас, балки канцлерни Москвада кутиб олган Владимир Путин айтган эди. Ва буни у фақат Афғонистон ҳақида эмас, балки бир неча маротаба таъкидлаган.
Яъни Москва ва Ватиканнинг англо-саксон глобаллашувига муносабатлари кўринганидан анча яқинроқ. Ва булар фақат “глобал яхшилик” кучларининг қаттиқ буйруқларига қарши бўлгани учун эмас.
Балки католиклар ва православлар фарқлар ва ўз даврида католик Ғарб томонидан “православ схизматиклар”нинг минг йиллик қарама-қаршиликларга қарамай, бугунги кунда кўп жиҳатдан иттифоқчилар бўлиб чиқди. Чунки улар диний, анъанавий қадриятларни ҳимоя қилади, оила, инсониянинг анъанавий турмуш тарзи, адолати ва хилма-хиллигини ҳурмат қилади.
Иезуит Берголио инсоният цивилизацияларининг мураккаблиги ва хилма-хиллиги ҳимоячисими? Ҳа, бу баъзилар учун парадокс бўлиб туюлиши мумкин. Аммо умумий инсонийликдан чиқишни кўзлаган режаларини “эркинлик ва демократия” таълимоти деб ниқоблаган кучларга қарама-қарши туриб Ватикан муқаррар равишда баррикадаларнинг бир томонида Муқаддас Русь билан қолади. Тарихнинг ғалатилигими? Йўқ, унинг янги бурилиши дегани. Унда кечаги муросасиз рақиблар яқинлашиб келаётган фалокатни биргаликда тўхтатиш учун ўз келишмовчиликларини четга суриб қўйишлари мумкин.