ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ҳукуматнинг 234-сонли қарори билан “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси ташкил этилди. Бу муассасада мактабгача гуруҳлар фаолият кўрсатиши мумкин.
“Меҳрли мактаб” Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида ташкил этилди.
Меҳрли мактабда қуйидаги мактабгача гуруҳлар фаолият кўрсатиши мумкин:
мактабгача таълим госпитал гуруҳлари – даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилади. Уларга стационар даволанаётган, соғлиғи сабабли боғчага бора олмайдиган 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қамраб олинади.
илк ривожланиш ёшидаги болаларга мўлжалланган ўйин гуруҳлари – стационар даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилади. Уларга 1,5 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар қамраб олинади. Ушбу гуруҳда она оналар ўз фарзандларини парвариш ва назорат қилиши мумкин бўлади.
мактабгача таълим госпитал гуруҳлари, илк ривожланиш ёшидаги болаларга мўлжалланган ўйин гуруҳлари.
Даволанаётганларни мактабгача госпитал гуруҳларига қабул қилиш Меҳрли мактаб томонидан тақдим этиладиган рўйхатлар асосидаамалга оширилади.
Марказда даволанаётганлар учун алоҳида ишлаб чиқилган ўқув режаси асосида 1–11-синфлар ҳажмида умумий ўрта таълим берилади.
Дарс машғулотининг давомийлиги бошланғич мактабнинг 1–4 синфларда – 35 дақиқа, 5–11 синфларда – 40 дақиқа бўлади.
Бунда бир кунлик дарс машғулотлари 1–4 синфларда 3 соатдан, 5–11 синфларда 4 соатдан ошмаслиги лозим. Ўқув ҳафтаси давомийлиги 5 кунлик асосида олиб борилади.
Муассаса юридик шахс мақомига эга ва у Халқ таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилади.