ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. “Азовсталь” заводининг ер ости иншоотларида бир неча кундан бери яшириниб олган украиналик миллатчи жангарилар у ерда гаровда ушлаб турилган тинч аҳолини озиқ-овқат ва дори-дармонга алмашишни таклиф қилишди, деди РИА Новостига корхонани операция штаби вакили.
"Биз у ерда қолиб кетган тинч аҳолини қутқариш учун “Азов*” нацистлари ва Украина Хавфсизлик хизмати вакиллари билан алоқаларни давом эттиришимиз керак. Музокаралар давомида улар бизга тинч аҳолини озиқ-овқат ва дори-дармонга алмаштиришни таклиф қилишди. Ўн беш нафар гаровга олинган шахс эвазига улар бир тонна озиқ-овқат ва дори дармон талаб қилишмоқда. Улар ҳеч кимни Украинага чиқариб юбормаслигини ва бундан буён фақат алмаштиришини маълум қилишди”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Штаб вакилининг сўзларига кўра “Азовсталь” катакомбаларида 200га яқин тинч аҳоли вакиллари бор. Улар орасида аёллар, болалар ва қариялар бўлиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, Россия Сурияда ИШИД террорчилари билан музокаралар олиб борганларида ҳам худди шундай усуллар қўлланилган эди. Улар ҳам гаровга олинган шахсларнинг вазнига яраша озиқ-овқат талаб қилишган.
Эслатиб ўтамиз Россия Қуролли кучлари ва ДХР мудофаа кучлари Маруполь шаҳрини 7 март куни қуршаб олишган эди. 21 апрель куни Сергей Шойгу шаҳар тўлиқ озод қилинганини эълон қилди, бироқ Азовстал заводида миллатчи “Азов”* батальонининг икки мингдан ортиқ жангарилари қолмоқда. Президент Владимир Путин саноат зонасига ҳужумни тўхтатишни, аммо "ҳатто чивин учиб чиқа олмайдиган даражада” тўсиб қўйишни буюрган эди.
Миллатчилар заводда тинч аҳолини гаров сифатида ушлаб туришибди. Россия қўшинлари уларни озод қилиш учун 30 апрель ва 1 май кунлари гуманитар йўлаклар очган эди. Ўтган ҳафта охирида юздан ортиқ одам Азовстални тарк этди.
Россия махсус операцияси
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.
* Россияда террорчи деб тан олинган ва таъқиқланган ташкилот