Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

"Азовсталь"дан чиққан аёл номига уюштирилган "эвакуация" ҳақида айтиб берди - видео

“Азовстальдан” тинчлик коридори орқали чиққан украиналик аёл номига уюштирилган "эвакуация" ҳақида айтиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май - Sputnik. "Азовсталь"да Украина ҳарбийлари ёш болалари аёлларни эвакуация учун ташқарига олиб чиқиб, кун бўйи кутишга мажбури қилишган ва кечқурун қайтиб ер остига олиб тушишган.
Унинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари рўйхат бошидан бўлган биринчи 20 кишига - асосан ёш болалари аёллар, эвакуацияга тайёрланиши кераклигини ярим соат олдин айтган. Шундан сўнг уларни ташқарига олиб чиқишган. Ташқарида улар жуда узоқ вақт кутишига тўғри келган. Автобус келганидан сўнг ҳам улар турли сабабларга кўра автобусга чиқа олишмаган. Кечқурун уларни яна пастга олиб тушишган. Кечги соат 19:00да ўт очишни тўхтатиш режимининг вақти тугагани сабабли эвакуация амалга ошмаган. Ва ёш болали аёлларни қайтиб ер ости яшириниш жойларига олиб тушишган.
Уларни олиб чиқиб ва қайтиб олиб тушиш жараёнларини Украина ҳарбийлари видеога олишган. Нима учун суратга олишгани номаълум дейдий украиналик аёл.
Унинг ўзи ҳам иккинчи йигирматаликдаги қариялар гуруҳида бўлган. Кейинроқ эавакуация қилинган.