Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина учун қурол-яроғ ортилган НАТО транспорти йўқ қилинади – Шойгу

Шойгунинг сўзларига кўра, махсус операция давомида Россия ҳарбиайлари Донбасс аҳолиси хавфсизлиги таъминлашмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Украинага келган НАТОнинг Украина Қуролли кучлари учун қурол-яроғ ортилган транспортлари йўқ қилинади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошлари Украинани қурол-яроғ билан таъминлашда давом этмоқда”, - деди Шойгу. У Украинага келган НАТОнинг ҳар қандай қурол-яроғ ва аскарий анжом ортилган транспорти яксон қилинадиган нишон бўлишини қайд этди.
Шойгунинг сўзларига кўра, махсус операция давомида Россия ҳарбиайлари Донбасс аҳолиси хавфсизлиги таъминлашмоқда, жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатиб, ўзларнинг ҳарбий бурчларини шараф билан бажаришмоқда.
“Россия Қуролли кучлари Олий бош қўмондон томонидан қўйилган барча вазифаларни бажаришда давом этишмоқда”, - деди у.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.