Ўзбекистонда замонавий карвонсаройлар ташкил этилади

Ҳар бир карвонсаройда электромобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари ва автотураргоҳ мавжуд бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистонда туризм транспорт коридори бўйлаб ер участкаларини реализация қилиш ва автомагистраль йўллари бўйлаб карвонсаройлар ташкил этилади. Бу президент имзолаган тегишли қарорда назарда тутилган.
Карвонсаройлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги ишлаб чиқадиган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилади. Улар замонавий стандартларга жавоб берадиган бўлади.
Ҳар бир карвонсарой ташқи кўриниши анъанавий архитектура ва ушбу ҳудуднинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Ҳар бир карвонсаройда туризм хизматлари, ҳунармандчилик ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, автомобилларга, шу жумладан, электромобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, автотураргоҳ ҳамда замонавий санитария-гигиена шохобчалари мавжуд бўлади.
Мутасаддилар бир ой муддатда замонавий карвонсаройларни ташкил этиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ўзбекистонда пляж зоналари ташкил этилади