ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станцияси ишлаб чиқарадиган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда криптовалютани фақат юридик шахс майнинг қилиши мумкин. Бу президент имзолаган тегишли қарорда кўзда тутилган.
Ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда электр энергиясидан фойдаланилганда:
истеъмол қилинган энергия учун тўлов белгиланган тарифга икки баравар коэффициент ёрдамида амалга оширилади;
электр энергияси энг юқори даврда истеъмол қилинганда тегишли тарифларга қўшимча тўловлар қўлланилади;
фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш алоҳида ўлчаш мосламасини ўрнатиш билан амалга оширилади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги майнинг фермасини мажбурий рўйхатдан ўтказади.
Майнинг билан шуғулланувчи шахсларни, (майнерлар) рўйхатга олиш фақат электрон шаклда, интернет орқали амалга оширилади. Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олиш пайтида кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Майнинг нима?
Майнинг бу ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолиятидир.
Аввалроқ крипто–активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими жорий этилиши хабар қилинган эди.