ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Фарғона – Мўйноқ – Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштиради. Бу қабул қилинган “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгилаб қўйилган.
Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия икки ҳафта муддатда бу йўналишдаги авиақатновларни ташкиллаштирилишини таъминлаши зарур.
Бундан ташқари, Фарғона ва Самарқанд, Фарғона ва Бухоро, Фарғона ва Термиз ҳамда Фарғона ва Урганч шаҳарлари орасида авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилиши керак.
Аввалроқ Тошкент-Нукус-Мўйноқ авиақатнови йўлга қўйилгани хабар қилинган эди.