ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Ўзбекистонлик Икки нафар ёш шахматчилар Грециянинг Родос шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишиди. Ўза хабарига асосан.
Сурхондарё шахмат мактаби вакили Умида Омонова (16 ёш) ўз ёш тоифасида жаҳон чемпиони бўлди. Тошкент шаҳри вакили Ҳумоюн Бекмуродов (12 ёш) эса кумуш медаль соҳибига айланди.
Ушбу Жаҳон чемпионатида дунёнинг 40 давлатидан 330 нафардан ортиқ ёш шахматчи иштирок этди. Ўзбекистон шарафини уч нафар ёш шахматчимиз ҳимоя қилди - Ҳумоюн Бекмуродов, Олмос Раҳматуллаев(16) ва Умида Омонова.