ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал-майор Игор Конашенковнинг маълум қилишича, товушдан тез учувчи "Оникс" қанотли ракеталари Одессадаги хориждан олиб келинган қуроллар жойлашган омборхоналарни вайрон қилган.
Унинг тушунтиришича, россиялик ҳарбийлар ҳарбий аэродромдаги логистика марказига ҳужум қилган, у орқали хорижий қуроллар етказилган.
"Маълум бўлишича, ушбу омборхонада “Байрактар ТБ2” учувчисиз аппаратлари, шунингдек, АҚШ ва Европа давлатларидан олиб келинган ракеталар ва ўқ-дорилари сақланган”, — деди генерал.
Бундан ташқари, юқори аниқликда забра берувчи ракеталар Украинанинг олтита ҳарбий объектига зарба берган: қўриқланадиган қўмондонлик пункти, Слатино қишлоғи яқинидаги ўқ-дорилар омбори ва тўртта ҳарбийлар ва техника тўпланган манзиллар, дея давом этди Конашенков.
“Махсус ҳарбий операция бошланганидан буён жами 146 та самолёт, 112 та вертолёт, 696 та учувчисиз аппаратлар, 286 та зенит-ракета мажмуаси, 2 783 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 316 та ракеталар, 1255 та дала артиллерия ва миномётлари ва 2590 дона махсус ҳарбий техника йўқ қилинди”, - дея хулоса қилди генерал.
Россия махсус операцияси
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.