"Азовсталь"да жангарилар сукунат режимидан фойдаланиб позициясини ўзгартириб олди - видео

Россия ва ДХР кучлари Украина Қуролли кучларининг Азовсталдаги ўқ отиш жойларини йўқ қилишни бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. "Азовсталь"да жангарилар ўт очишни тўхтатиш режимидан фойдаланиб, позицияларини ўзгартириб олишди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Вадим Астафев.
"Улар ертўлалардан чиқиб, завод ҳудуди ва биноларида ўқ отиш позицияларини эгаллашди. Ҳозир Россия армияси ва ДХР бўлинмалари артиллерия ва авиация ёрдамида янги ўқ отиш позицияларини йўқ қилишга киришмоқда”, - деди у.
Сўнгги кунлар давомида эълон қилнган ўт очишни тўхтатиш режими туфайли юзлаб тинч аҳоли металлургия заводи ҳудудидан бошқа хавфсиз ҳудудларга чиқиб олишга муваффақ бўлган эди.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.