ЙҲХБ "учар" ҳайдовчилар ҳақида хабар берди - фото

ЙҲХХ 201 км\с тезликда ҳаракатланган "учар ҳайдовчилар" ҳақида хабар берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчилар ҳақида хабар қилди.
Служба безопасности дорожного движения опубликовала фото нарушений скоростного режима
Хусусан, Қашқадарё вилояти йўлларида ҳаракатланган "учар" ҳайдовчилар бошқарувидаги автомобиль махсус қурилмаларда қайд этилган суратларни ўзининг телеграм каналида чоп этди.

Кўплаб ЙТҲларда транспорт воситалари таниб бўлмас ҳолатга келиб қолиши, инсонлар тан жароҳати олиши ёки вафот этишига айнан тезлик сабаб бўлган.

Тезлик ортгани сайин — унинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатлари ҳам ортиб боради. Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилишларини сўраймиз. Унутманг!
Сизни уйда яқинларингиз кутмоқда, дейилади хабарда.