ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Бугун Одесса фожиасига 8 йил тўлди. Бундан 8 йил олдин Одесса шаҳридаги драма театр биноси ёқиб юборилганда 42 киши қурбон бўлган, яна 6 киши шу кун шаҳарда содир бўлган тўқнашувларда қурбон бўлган.
2014 йилнинг 2 май кунида Украинанинг Одесса шаҳрида миллатчи радикаллар мамлакатда содир бўлган давлат тўнтарилиши натижаларидан норози бўлган фаолларни "Профсоюзлар уйи"га қамаб бинонинг эшигини қулфлаб ёқиб юборишган эди.
Ёнғиндан қутилиш мақсадида бино деражасида ўзини отганларни, ташқарида турган миллатчилар таёқлар билан уриб ўлдиришган. Буни тасдиқловчи видеолавҳалар интернетда бор.
Ушгбу мудҳиш жиноятни содир этганлар ҳозиргача жазоланмаган.