ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Туниснинг Монастир шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги турнир ўз якунига етди. Унда ўзбекистонлик Нигина Абдураимова мусобақа чемпионлигини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда UzA.
Ҳал қилувчи финал баҳсида Нигина испаниялик Йвонне Кавалле-Реимерсга қарши курашган. 2 соату 10 дақиқа давом этган ўйинда ўзбекистонлик спортчи рақибасини 3:6, 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлуб этган.
Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, шу тариқа Нигина Тунисдаги турнирда 25 минг АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга бўлди.