Кимларга қулупнай ейиш тавсия қилинмайди

Шифокор кимга қулупнай ейиш мумкин эмаслиги ҳақида ўз фикрларини айтди.
Sputnik
Парҳезшунос-шифокор Ольга Кораблева кимга қулупнай ейиш мумкин эмаслиги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Қулупнай кучли озиқ-овқат аллерген бўлиши мумкин. Кўпинча у иммунитет тизимининг реакциясини келтириб чиқаради, айниқса одамда ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолари бўлса. Оғир ҳолатларда анафилактик шок мумкин. Эмизикли оналар ёки ҳомиладор аёлларга қулупнай тавсия этилмайди. Худди шу сабабга кўра, бир ёшгача бўлган болаларга ҳам қулупнай бериш керак эмас”, - дейди мутахассис.
Нима учун Қибрайдаги қулупнай майдони вайрон қилинди?
Бундан ташқари, оғир гастрит ёки ошқозон яраси бўлган кишиларга тавсия қилинмайди.
"Оч қоринга қулупнай ҳам зарарли – чунки у жуда нордон. Қулупнай десерт сифатида истеъмол қилиш яхшироқ бўлади", - дейди эксперт.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>