Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Икки кун ичида Азовстал ҳудудини 101 фуқаро тарк этди

Азовсталда миллатчилар ва жангарилар томонидан гаровга олинган тинч аҳоли вакиллари аста секин эвакуация қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Мариуполдаги "Азовстал" заводини сўнгги 2 кун ичида 101 нафар украиналик миллатчилар қўлида бўлган тинч аҳоли тарк этган. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Эвакуация қилинганлар вақтинчалик турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланган. Улардан 11 нафари ўз ихтиёри билан Донецк Халқ Республикасида қолишга қарор қилган, 69 нафари эса Киев режими назорати остидаги ҳудудга боришни хоҳлашган ва аллақачон Запороже шаҳри йўналиши бўйича кузатиб қўйилган.
“Россия Федерацияси Қуролли кучлари "Азовстал" заводи ҳудудидан Киев режими назорати остидаги ҳудудга эвакуация қилинган тинч аҳоли вакиллари билан гуманитар карвон хавфсизлигини таъминламоқда”, — дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги.
Шунингдек, 30 апрель куни корхона ҳудудидан 21 киши, яқин атрофдаги уйлардан 25 киши чиқиб кетган. Уларнинг барчаси ДХРда қолишга қарор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Россия президенти Владимир Путин Азовсталга ҳужум қилишни таъқиқлаган ва заводни қуршовга олишни буюрган эди. Шуниндан сўнг у ерда яширинган жангарилар ва миллатчиларга қурол топшириш ва таслим бўлиш таклиф этилган. Жангарилар заводнинг ер ости иншоотларида бир неча юз нафар тинч аҳоли вакилларини гаровга олгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлган эди.