ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ереванда норозилик намойишлари давом этмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Намойишчилар йўлларни тўсиб қўйишмоқда. Улар амалдаги бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилишмоқда.
Москва вақти билан соат 7:30 да мухолифат кучлари шаҳарнинг марказий кўчалари - Мясникян, Гераци, Гнуни ва Вардананц кўчаларини тўсиб қўйишган. Ереван марказида автомобил ҳаракати қийинлашган, - дейилган хабарда.
Ереванда норозилик намойишлари якшанба 1 май куни бошланди. Мухолифат кучлари томонидан ташкил қилинган намойишларда минглаб иштирокчилар қатнашди. Улар кўчаларда чодирлар ўрнатишган ва марказий кўчаларни тўсиб қўйишмоқда.