Туркманистоннинг собиқ президенти ўзининг янги китобини ёзиб тугатди

Гурбангули Бердимуҳамедов таътил вақтида “Ҳаётимнинг мазмуни” номли хотиралар китобини ёзиб тугатди.
Sputnik
Туркманистоннинг собиқ президенти, ҳозирда Туркманистон парламенти юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов таътил вақтида “Ҳаётимнинг мазмуни” номли хотиралар китобини ёзиб тугатди.
Унинг сўзларига кўра, янги асарда туркман халқининг тарихи, урф-одатлари, қадриятлари ва мамлакатнинг бугунги кундаги тараққиётига алоҳида урғу берилган.
11 февраль куни Туркманистон парламентининг юқори палатасининг навбатдан ташқари йиғилишида президент Гурбангули Бердимуҳамедов эндиликда Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини мамлакат тараққиётига сарфлаш, ўз ўрнини ёш кадрларга топшириш ниятида эканини айтганди.
12 март куни Туркманистонда бўлиб ўтган президент сайловида Сердар Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 72,97 фоиз овози билан ғалаба қозонди ва 19 март куни вазифаларини бажаришга киришди.