Тошкентдан Мисрдаги курорт шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент-Шарм ал-Шайх-Тошкент йўналиши бўйича 7 майдан мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Uzbekistan Airways 7 майидан бошлаб Ўзбекистон ва Миср ҳудудлари ўртасидаги мунтазам қатновларни йўлга қўяди.
Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Янги халқаро йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, шанба кунлари амалга оширилади.
Авиақатновлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Тошкентдан жўнаб кетиш: 09:00 (Тошкент вақти)
Шарм ал-Шайхга етиб бориш: 11:50 (Шарм ал-Шайх вақти)
Шарм ал-Шайхдан жўнаб кетиш: 13:20 (Шарм ал-Шайх вақти)
Тошкентга етиб бориш: 21:30 (Тошкент вақти).