ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Польшадаги Иккинчи жаҳон уруши музейида Собир Раҳимов жасоратига бағишланган кўргазма пайдо бўлади.
Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги келишувларга кўра, кўргазмада Раҳимовнинг шахсий буюмлари ва унинг жасорати ҳақидаги маълумотлар баён этилади.
Генерал-майор Собир Раҳимов 1945 йил 26 мартда Польшанинг Гданск шаҳри (аввалги номи Данциг)ни озод қилиш бўйича жангида ҳалок бўлди. У Тошкент шаҳрида, Кафанов номидаги боғда дафн этилди.
1965 йил май ойида вафотидан кейин унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.