Ўзбекистон Афғонистон ҳаво ҳудудини бузмаган - Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон дронлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб ўтгани ҳақида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди – Мудофаа вазирлиги.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистонга тегишли учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Бу каби тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан қўшни давлатлар ҳаво маконини бузиш ҳолатлари бўлмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўшни давлатлар авиацияси томонидан мамлакатимиз ҳаво маконининг бузилиш ҳолатларини қайд этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг учувчисиз бошқариладиган, қирувчи ва ишғол авиацияси қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик ўтамоқда", дейилган вазирлик баёнотида.