Рамазон ҳайити намози 2 май куни Тошкент шаҳрида соат 05:40 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
Рамазон ҳайити - Ийдул фитр дейилади. Бу кун мусулмонлар учун хурсандчилик, шодлик, кенгчилик ва байрам кунидир. Бу кун ўзгача шукуҳ ва фазилатга эга. Мусулмонларнинг икки муборак байрамларидан бири ҳисобланади.
Ҳайит байрамларида ёшу қари, бойу-камбағал жамият вакилларининг барчалари шоду-хуррам бўлишиб, бир-бирларига хурсандчилик изҳор қиладилар.
Шу билан бирга, масжидларда ҳайит намози адо этилади.
Тўлиқ ният қуйидагича қилинади: Шу вақтда вожиб бўлган Рамазон (ёки Қурбон) ҳайити намозини барча такбирлари билан шу имомга иқтидо қилиб, юзимни Каъбанинг бир тарафига қаратиб, холис Аллоҳ учун ўқишга ният қилдим.
1.
Аллоҳ ризолиги учун ҳайит (Рамазон ёки Қурбон) намозини ўқишга ният қилинади.2.
Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.3.
Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.4.
Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.5.
Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.6.
Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.7.
Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайёрланган видеолавҳада байрам намозини ўқиш тартибини билиб олишингиз мумкин.